UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

"Реал Мадрид" академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради Янгиликлар

"Реал Мадрид" академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради

Жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири "Реал" академияси менежерлари пойтахтимизга ташриф буюришади.

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактабини очиш, "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган эди.

Шунингдек, Real Madrid Foundation ва ЎФА ўртасида имзоланган Реал Мадрид академиясинг “Clinics” дастури доирасида Ўзбекистон ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш бўйича ҳам ҳамкорлик келишувига эришилган.

Ушбу келишувга асосан жорий йилнинг 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюришади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув, матбуот анжумани ҳамда Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишув тадбирлари бўлиб ўтади.

“Clinics” дастури бўйича Тошкентда болалар мураббийлари учун ўқув курслари июнь ойидан бошланишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика