UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  22 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  18 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларнинг аксариятида халқаро тажриба йўқ. Ўйлайманки, март ойида терма жамоалар билан ўйнашнинг имкони бўлади" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларнинг аксариятида халқаро тажриба йўқ. Ўйлайманки, март ойида терма жамоалар билан ўйнашнинг имкони бўлади"

Хабарингиз бор айни кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Жамоа аъзолари бугун йиғин доирасидан ўрин олган илк назорат учрашувида "Андижон"га қарши майдонга тушишди (1:0). Ушбу баҳсдан сўнг олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров фикрларини билдириб ўтди. 

- Равшан Акмалович дастлаб шу кунларда Тошкентда ўтказилаётган йиғин ва таркибга чақирилган футболчилар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Ўтган мавсумда олиб борган учта йиғинимизда таркибни шакллантириш ишларини бошлаган эдик. Мазкур жараён ҳамон давом этмоқда. Ушбу йиғинимиздага ҳам бир нечта янги номларни таклиф қилдик.  Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Камрон Саидазимовлар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда, дея оламан. 2020 йилда Беларусь чемпионатида тўп тепган Ҳумоюнмирзо Иминовни аввалги йиғинларга чақира олмагандик, уни ҳам синовдан ўтказяпмиз. Кўпроқ назорат баҳслари ўтказишни режа қилганмиз. Шу орқали уларнинг қандай ҳолатда эканлигини, қайси чизиқларда ким кучли кўринаётганлигини билиб оламиз. Суперлига жамоаларига қарши беллашувлар футболчиларнинг қандай савиядалигини кўрсатиб беради, деб ўйлайман.

- Ҳозирча клублар билан ўйнаш билан чекланилмоқда. Хориж терма жамоалари билан ўйинлар ўтказиладими?

- Шу томондан бироз қийинчиликка дуч келяпмиз. Биз борган тақдиримизда у ерга терма жамоаларни келиши муаммо туғдиради. Умид қиламанки, март ойида ФИФА кунларида бунинг имкони бўлади. Футболчиларнинг ўз тенгқурлари билан ўйнаши муҳимдир. Суперлига клублари билан тўп тепиб ўйинимизни шакллантиришимиз мумкин. Лекин, халқаро ўйинларнинг даражаси барибир бошқача. Чунки, йигитларнинг аксариятида халқаро тажриба йўқ. Суперлига жамоаларини ютиб ўзимизни алдаб қўймаяпмизми деган саволни ўзимга ўзим беряпман. 

- Олимпия терма жамоасининг бу йиғинида бўйдор футболчиларнинг кўп эканлигага гувоҳ бўлмоқдамиз...

- Ҳа, тўғри. Ҳозирги жамоада бўй жиҳатдан кучлироқ. 

- Бу сиз мураббийлик қилаётган учинчи терма жамоа ҳисобланади. Бу жамоа аввалгиларига қараганда кучсизроқдек кўринмоқда...

- Учинчи терма жамоани шакллантиряпмиз. Таркибга ўринбосарлар жамоаларидан, Про лига клубларидан футболчилар жалб қилганмиз. Ўз-ўзидан улар терма жамоага жалб қилингач клубларида ҳам асосий таркибга киришга интилмоқда. Мураббийлар ҳам ишонч билдиришади, деган умиддаман.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика