Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда
09 дек 2025 12:27
Янгиликлар
Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда
Transfermarkt портали Форс Кўрфази Про лигаси футболчиларининг янгиланган нархларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" вингери Остон Ўруновнинг нархида ўзгариш кузатилмади ва у етакчиликни сақлаб қолди. Терма жамоа тажрибали аъзоси ва "Истиқлол" вингери Жалолиддин Машариповнинг қиймати эса 300 минг еврога арзонлаганига қарамай, кучли ўнталикда қолган.
"Трактор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков 200 мингга арзонлаб, 1 млн евро билан 17-ўринга, "Истиқлол" ҳимоячиси Рустам Ашурматов 100 мингга қимматлаб, 700 минг евро билан 37-ўринга жойлашган. Шунингдек, "Фулад" дарвозабони Ўткир Юсуповнинг нархи 50 мингга камайган ва 500 минг евро билан 82-ўринда қайд этилган.
Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчилари

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар
Европага ўтса заҳирада қолиб кетиши эҳтимоли бор.