UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  25 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  71 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  63 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  7 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  29 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика