

"Сўғдиёна" финал остонаси учун жангда "Бухоро" билан баҳс олиб бориши керак бўлади. Жиззахликлар шу кунга қадар 2 маротаба мамлакат кубоги ярим финалида ҳаракат қилган ва иккисида ҳам имкониятни бой берган.
1995 йил уларни икки ўйин натижасига кўра, МХСК тўхтатиб қолган бўлса, 2022 йил "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб қилиб, финалга йўлланма олган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" – "Сўғдиёна" беллашуви 18:00 да старт олиши режалаштирилган.



