

Бу тартиб ФИФА томонидан 2023 йилдан бошлаб халқаро майдонда амалиётга киритилган. Мақсад – стадиондаги мухлислар ва телевидение орқали кузатаётган томошабинларга ҳакамнинг қарорини янада аниқ ва очиқ тарзда тушунтириш.
Ҳакам қарорининг эълон қилиниши Европа ва жаҳон ареналарида синовдан ўтган бўлиб, футбол ўйинларида шаффофликни оширишда самарали восита сифатида эътироф этилмоқда.
Энди ушбу тажриба Ўзбекистонда ҳам илк бор тест режимида синовдан ўтказилади.



