UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  24 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

Рангник Роналдуни сардор этиб тайинламайди Янгиликлар

Рангник Роналдуни сардор этиб тайинламайди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник Криштиану Роналдуни жамоанинг янги сардори этиб тайинлаши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Немис мутахассиси ушбу мавзу бўйича инглиз нашрларининг барча хабарлари ёлғон эканлигини маълум қилди.

“Мен ҳеч қачон бирорта футболчи билан сардорлик боғичини ўзгартиришни муҳокама қилмадим. Бу борада муаммо бўлгани йўқ. Ким сардор бўлишини мен ҳал қиламан. Гарри Магуайр ҳозирда жамоа сардори ва шундай бўлиб қолади", — деди Рангник матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарри Магуайр ва Криштиану Роналду ўртасида "Манчестер Юнайтед" сардорлиги учун можаро юзага келгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Хабар қилинишича, португалиялик форвард шахсан Рангникга уни сардор этиб тайинлаш илтимоси билан чиққан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика