UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  107 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

"Қўқон-1912": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Қўқон-1912": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Қўқон шаҳар ҳокимятида "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсум олдидан таркибга келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Унда шаҳар ҳокими, клуб президенти ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалидада клуб президенти Ҳабибулла Самигов сўзга чиқиб жамоа футболчиларига омад тилади.

Мухлислар номидан Маҳмуджон Ҳошимов сўзга чиқиб жамоадан бу йил умиди катта эканлигини билдириб ўтди. Шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев "Қўқон-1912" жамоаси олдига бу йил камида 8-ўринни эгаллашни вазифа қилиб белгилади.

"Қўқон-1912"нинг энг катта ютуғи бу - мухлислардир. Бизнинг ишқибозларимиз ўтган йили биринчи лигада ҳам жамоани стадионни тўлдириб қўллаб туришди. Агарда жамоа илк турда ғалаба қозонса мухлислар Қарши ва Самарқандга ҳам боришади", - дейди Акрамжон Абдуллаев.

Клуб вице-президенти - бош директори Бахтиёр Толипов мавсумлар оралиғида олиб борилган селекция ишлари ва мавсумга кўрилган тайёргарлик ҳақида маълумот берди.

Тадбир сўнггида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларга рақамлар топширилди.

Унга кўра Рустам Матниёзов 1, Қаҳрамон Муҳаммаджонов 4, Хуршидбек Мухторов 20, Илья Ильин 24, Шохруҳбек Холматов 27, Игорь Голбан 29, Иззат Ғаниев 7, Қувондиқ Рўзиев 10, Сардор Эминов 18, Ориф Мамажонов 22, Алексей Николаев 28, Носирбек Отақўзиев 9, Владимир Аргунга 19-рақам топширилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика