"Қўқон-1912" ОФК кубоги финалчисига қарши ўйнайди
16 фев 2018 13:21
Янгиликлар
"Қўқон-1912" ОФК кубоги финалчисига қарши ўйнайди
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси мураббийлари ўз режаларига бироз ўзгартириш киритишди.
Режага кўра "Қўқон-1912" 18 февраль куни Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши керак эди. Фарғоналиклар шу куни ЎФА вакилларига жисмоний тест синовларини топширишлари муносабати билан ушбу ўртоқлик ўйини бекор қилинди.
Энди жамоага 18 февраль куни Тожикистоннинг энг номдор жамоаси, Душанбенинг "Истиқлол" клуби рақиб бўлишади. Душанбеликлар айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказишмоқда. Ушбу клуб ўтган йил ОФК кубоги финалига чиқиб "Ал Қува Ал Жавия" клубига ютқазиб қўйганди - 0:1.
"Қўқон-1912" - "Истиқлол" ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик ўйини 18 февраль куни, соат 15-30да, "Обод" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар