UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15РПЛ. Раҳмоналиев ва Ашурматов ҳаракат қиладиган "Рубин" Москвада "Спартак" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:31"Сассуоло" — "Кальяри" 0:0 (Матнли трансляция)  3 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  2 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   9 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  38 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор Янгиликлар

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор

Қиш келди, мавсум тугади. Бу яна қарздорликлар, тўланмаган пуллар катта саҳнага чиқади, дегани.

Йил давомида йиғилиб келган муаммолар сув юзасига қалқиб чиқмоқда. Бир қарасангиз "Нефтчи"да, бир қарасангиз "Навбаҳор"да. ПФЛ 10 январга қадар клубларга қарздорликни бартараф этиш бўйича муҳлат берган, акс ҳолда жиддий чоралар кўрилишини маълум қилганди. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ҳозиргача нечта ва қайси клублар қарзларни тўлиқ ёпган? Клубларимизда ҳаракат қандай кетяпти?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан бирга клублардан футболчи, мураббий, ишчи ходимлар ўртасидаги қарздорликларни бартараф этиш юзасидан ҳисобот беришини сўраган эдик. Бугунги кунда фақат 3-4 жамоа бу ишни амалга оширди. ЎФА, ПФЛ ва ЎФУ билан бирга қилинаётган ишлар боис сўнгги йилларда қарздорлик масалалари тартибга солинган. Шунга қарамасдан, баъзи бир жамоаларимизда футболчилар, мураббийлар олдида қарздорликлар мавжуд. Энг муаммоли жамоаларни айтадиган бўлсак, "Янгиер", "Пахтакор-79", яна келиб тушган мурожаатлар бўйича "Сўғдиёна", "Бухоро", "Нефтчи", "Навбаҳор", бундан ташқари узоқ йилдан буён давом этиб келаётган "Сурхон" жамоаси футболчилар олдида қарздорликни тўлиқ бартараф этгани йўқ. Аёллар жамоаларимиздан ҳам мукофот пуллари бўйича мурожаатлар келиб тушяпти. 

- Нима учун айнан йил охирида, қишда бу масалалар кўтарилади?

- Ҳар йил якунида шундай муаммоларнинг келиб чиқиши нимадан иборатлигини айтсам. Футболчилар клуб билан бир йиллик меҳнат шартномасини тузишади. Қарздорлик бўйича кўп маротаба клубга юзланишади. Шартномаси тугагунга қадар пул ололмагач, жамоани тарк этганда, қарздорлик юз фоиз ҳал бўлмаганда юзага чиқиб келади. 

- Клубларга қандай чора кўрилади? Уларга қандай санкциялар қўлланилиши мумкин?

- ЎФАда 16 январь куни клуб раҳбарлари билан катта йиғилиш кутилмоқда. Шундан сўнг қандай санкциялар қўлланилиши, чоралар аниқ бўлиши мумкин.

- Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг устун тарафлари нимада? Яхши натижа қайд этиш қайси омилларга боғлиқ?

- Легионерларимиз, маҳаллий футболчилар мураббийнинг кўрсатмалари асосийда бир оила бўлиб ҳаракат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Асосийси ишонч. Барчамиз терма жамоамизга ишонишимиз керак. Аввалги натижаларни янгилаш, катта мақсадларни қўйиш вақти келди. Буни футболчилар ҳам ўзи ҳис қилиб турибди.

- Осиё Кубогида жамоавий ўйинми ёки индивидуал ҳаракатлар муҳим рол ўйнайди?

-Менимча, жамоавий ўйинимиз асосий планга чиқишини кутяпман. Юқорида айтганимдек, айрим паллаларда индивуидуал маҳорат ҳам керак бўлади. Лекин юқори мақсадни кўзлаган жамоалар ўйинни жамоавий услубда қуради.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика