"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди
19 май 2024 12:22
Янгиликлар
"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди
"Барселона" ҳужумчиси Рафинья "Валенсия" (4:2)га қарши Ла Лига 33-тур доирасидаги ўйинда захирага олинганидан норози бўлди ва шундан сўнг "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хавининг акаси Оскар Эрнандес билан жанжаллашди.
Рафинья Оскарни кийим алмаштириш хонасида ҳам ҳақорат қилишда давом этди, шундан сўнг "Тинчлан, энди сен ўйнамайсан" дейишган ҳолда кейинги ўйинда асосий таркибда тушмаслигини тушунтиришди.
Ҳужумчи "Жирона" (4:2)га қарши Ла Лига 34-тури доирасидаги ўйинда асосий таркибда тушмади, аммо 69-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Барселона"нинг Рафиньяни сотмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар