UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Евро-2024. Нидерландия – Франция 0:0 (матнли трансляция)  11 00:51Месси Копа Америка ҳақида: "Бу мен учун охиргиси"  0 00:30Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман"  4 00:20Евро-2024. Польша – Австрия 1:3  0 00:14Максим Шацких: "Футболчиларнинг етишмовчилиги сабаб Асқаровни чап қанотда ўйнатдик. Алижонов ва Абдуманнопов ҳали майдонга тушишга тайёр эмас"  6 00:00Евро-2024. Словакия – Украина 1:2, Шацкихнинг "куёви" гол урди  5 23:43Тимур Кападзе: "Совғадан фойдалана олмадик"  2 23:22Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?"  7 22:55Суперлига. "Бунёдкор" - "Олимпик" (1:1). Highlights  0 22:52Австрия Польшага ҳеч қандай имконият қолдирмади ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди  11 22:31Суперлига. ОКМК – "Пахтакор" (4:2). Highlights  13 22:12Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи сифатида тарихда илк марта "Пахтакор"ни мағлуб қилди  20 22:05Суперлига. "Олимпик" 60 дақиқа 9 киши ўйнаган "Бунёдкор"ни юта олмади  8 22:00Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ўйинда ОКМК камбэк эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди  111 21:32"Барселона"нинг 18 ёшли ҳужумчисига "Бавария" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда  2

Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади? Янгиликлар

Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?

Ўзбек футболининг ватани, миллионлар ўйини ўз қулочини ёзган гўша войдий ҳисобланади.

Бу макондан жой олган жамоаларнинг бир вақтда, бир хил майдондаги тўқнашуви водий дербиси ҳисобланишини яхши биласиз. Бу дерби жамоаларнинг бой ёки камбағаллигига, таркиби кучли ёки кучсизлигига, турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига умуман қарамайди ва ўз даражасини доим сақлаб қолади. Бугун чемпионлик учун курашаётган икки жамоа "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Наманганда учрашишади. Шерали Жўраев куйлаганидек бу сафарги дерби аввалгиларга ўхшамас!

Навбаҳор

Филип Иванович - 90'

Суперлига. 8-тур

19/05/2024, 19:00

0
:
1
Тугади

Нефтчи

45'
90'
66'  Асадбек Собиржонов (Русланбек Жиянов)
69'  Фаррух Сайфиев
90'  Филип Иванович
90'  Аброр Исмоилов (Иброҳим Йўлдошев)
90'  Русланбек Жиянов
46'  Шохруз Норхонов (Билол Тошмирзаев)
59'  Михай Роман
59'  Жасур Жалолиддинов
64'  Михай Роман (Нсунгуси Эффионг)
65'  Диёр Туропов (Ҳусайин Норчаев)
67'  Кэтэлин Карп
70'  Жасур Жалолиддинов (Жавоҳир Қаҳрамонов)
84'  Аббос Ғуломов (Хуршидбек Мухторов)
85'  Нсунгуси Эффионг

Ўзаро учрашувлар тарихи 

Жамоалар шу пайтгача Суперлига доирасида 58 маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда катта устунлик "Нефтчи" томонида 26 ғалаба, "Навбаҳор" бу баҳсларда 14 маротаба 3 очко эгасига айланган. 18 та учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 82-57, “Нефтчи” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинларда 4 марта йирик ҳисоб қайд этилган. “Нефтчи” 1995 ва 1997 йилларда Наманганда 3:0, 2001 йили эса Фарғонада 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Навбаҳор” 2004 йили Фарғонада 3:0 ҳисобида зафар қучган.

Икки клуб ўртасидаги энг сермаҳсул баҳс 2010 йилги мавсумда Фарғонада бўлиб ўтган ҳамда унда дарвозаларга 7 та тўп киритилган. Ўша ўйинда “Нефтчи” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.  Ўзаро учрашувларда фарғоналиклар 96, наманганликлар эса 60 очкони қўлга киритишган. 

"Нефтчи" Намангандан сўнгги бор 2011 йилда ғалаба билан қайтган. Бу жамоалар ўртасидаги Наманганда ўтган охирги 4 та ўйиннинг барчаси дуранг билан тугаган. Фарғоналиклар рақибини меҳмонда фақат 5 маротаба таслим қила олган, холос. Наманган мезбонлик қилган сўнгги 4 та ўйинда фақат дуранг натижаси қайд этиб келинмоқда. 

"Нефтчи"нинг меҳмондаги сўнгги ғалабаси 

Суперлига-2011. 13-тур

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:2 

Голлар: Ойбек Нурбоев 30, Шерзод Ҳакимов 78

"Навбаҳор": Эркин Жабборов, Рустам Қурбонбоев, Абдумажид Тоиров, Шавкат Насибуллаев, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдадаев, Абдулазиз Султонов, Рўзимбой Аҳмедов, Отабек Валижонов, Патрик Агбо, Ғайрат Жўраев

"Нефтчи": Ҳислат Чилматов, Дилёрбек Эрматов, Асқар Муҳиддинов, Шукурали Пўлатов, Иқбол Акрамов, Сардор Мирзаев, Азиз Алижонов, Санжар Асқаралиев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бердиев, Ойбек Нурбоев


"Набаҳор" уйда чемпион. "Нефтчи" сафарда қандай натижа кўрсатяпти?

Самвел Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" бу мавсумда ўз майдонида 4 маротаба рақибларини қабул қилди ва 2 та дуранг, 2 та ғалаба қайд этди. Мағлубиятсиз серия 6 та ўйинни ташкил қилмоқда. "Навбаҳор" Наманганда сўнгги маротаба 30 октябрь куни Суперлигада "Насаф"га енгилган (0:1). "Нефтчи" эса меҳмонда бу мавсум 4 та беллашувда майдонга тушди ва 7 очко жамғарди. Ягона мағлубиятни "Олимпик"дан қабул қилиб олди (0:1). Икки ғалабани Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Динамо" устидан қўлга киритди. 



Чемпионлик водий қўлидами? 

"Навбаҳор"да Самвел Бабаян даври бошланганидан буён ҳар йили чемпионлик учун курашиб келмоқда. Лекин ана чемпион, мана чемпион деб турган жойида "Пахтакор" бош совринни илиб кетмоқда. Лекин бу йил унинг энг асосий рақобатчиси кучсизлангани имкониятлар фоизини ошириши табиий. Олтин медаллар учун йўлга чиққан "лочинлар" мавсумни ғалаба билан бошлади, шу билан кетма-кет 3 та ўйинда дуранглар серияси бошланиб кетди. Бу орада унинг таъқибчилари ҳам очколар йўқотгани қўл келди. Жамоанинг олдинги чизиғида ишлар ёмон эмас, Суперлигада энг кўп гол урган жамоа айнан "Навбаҳор" бўлиб турибди, тўпурарлар пойгасини ҳам наманганликлар форварди Тома Табатадзе бошқармоқда. Ўтган турда етакчи "Сўғдиёна"нинг таслим қилиниши биринчи ўринга олиб чиқди. Олдинда эса қайноқ водий дербиси кутмоқда. 

"Нефтчи"да эса барқарорлик йўқ. Ўтган йили 20 та баҳсда мағлубиятга учрамаган фарғоналиклар жорий мавсумда 4 турга келиб илк бор 3 очкони рақибига совға қилди. Суперлигада эса сўнгги 3 та ўйинда ғалабани тантана қилгани йўқ ва бу ўз-ўзидан турнир жадвалига таъсир ўтказмасдан қолмади. Стартда кетма-кет 3 та ғалабадан сўнг очко йўқотишлар бошланди. Айни пайтда 6-ўринда кетаётган "буюк чинорлар" бугунги ғалаба орқали   14 очко билан юқорига кўтарилиб олишлари мумкин. Бу икки жамоага эса водийда "Андижон" рақобат қилишга уринмоқда. 


Мавсум рекорди янгиланадими?

Ўтган турда Фарғонада кечган "Нефтчи" - "Андижон" учрашувида  мухлислар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 19867 нафар мухлис учрашувни бевосита стадиондан кузатиб борди. Бугунги ўйин даражаси ва жамоаларнинг савиясидан келиб чиқиб айтганда мавсум рекорди янгиланиши кутилмоқда. Маълумот учун, Намангандаги "Марказий" стадион сиғими 23 000 ташкил қилади. 


Эксперт фикри 

Бахтиёр Ашурматов - Турнинг энг марказий қарама-қаршилиги. Балки чемпионатнинг энг қизиқарли учрашувидир. "Навбаҳор" бир неча йилдан бери чемпионлик учун курашмоқда. Лекин олтин медалларга эриша олмаяпти. "Нефтчи" жорий йил олдига юқори мақсадларни қўйган. Клуб раҳбарияти ажойиб шароитларни яратиб берган. "Навбаҳор" ўз майдонида ўйнаши ҳисобига кичик минимал ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қиламан. Икки жамоага ҳам чиройли ўйин кўрсатишларини ва омадни тилайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
19 май 15:56:56
Haqiqatparvar
Qora Bura UZB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ultrasdiyam o'g'illadilami endi
Хамма куляптику Ултрас Бургутлар дегани нима дегани деб Ман гуллар шахриданмасман Проста ултрас жаа галатидеее
+1   
19 май 14:47:11
MuhammadOdil Xaydarov
Navbahorga omad yor bo`lsin
   
19 май 18:05:58
Mr_Doc
" Войдий" миш????????????
   
19 май 16:16:40
Vo Ajabo
NAVBAHOR 14 KISHI O'YNAYDI BUGUN.
NEFTCHIGA OMAD
   
19 май 16:14:38
Avazbek Baxromov
Ikkala komanda ham kuchli takribga ega. Nasib qilsa Neftchi jamoasi gʻalaba qozonadi
   
19 май 15:06:52
Kamol505.
Maqola muallifi uzf lekin. Bir necha yil oldin Navbahor Lokomotiv bilan ochilish oyinida 28.300 muxlislar kirgan edi. Wikipediada 23.200 yozilgan boshqa transfermarketda 28.500 yozilgan. Xullas maqola va vaqt uchun raxmat. Bugun Hudo xoxlasa yutamiz va rekordni yangilaymiz
   
19 май 14:27:20
Man U
Водий олга. Нима булганла хам чиройли уйин ва дустона мухлислик килиб хаммага урнак булиш керак.
   
19 май 14:10:55
Qora Bura UZB
Haqiqatparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Наманганлик ултраслар бугун Пидараслар деб сукманглар а
Ultrasdiyam o'g'illadilami endi
   
19 май 13:41:54
Haqiqatparvar
Наманганлик ултраслар бугун Пидараслар деб сукманглар а
-1   
19 май 14:26:59
Barcamania_2016
Нефтчига хурмат сақлаган ҳолда, Олға Навбаҳор!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика