UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  5 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  105 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0

Қани энди... Янгиликлар

Қани энди...

Яна бир неча соатдан кейин янги, 2016 йил эшигимизни тақиллатиб кириб келади.

Бу йил футболимиз турли туман воқеаларни кўрди. Яхшилик ҳам бўлди, дил хиралик ҳам. Адолату, адолатсизликлар. Бўлар иш бўлди, йиллар давомида бўлиб келаётган бу каби иллатларни бирданига йўқотиб бўлмайди. Аммо биз, 2016 йилни янги оқ қоғоздан бошлаш имкониятига эга бўлиб турибмиз.

Қани энди... Стадионларимиз тўлиб тошса. Барча ўйинлар тенг курашлар остида, шиддатга бой бўлса...

Қани энди...  Юртимизга сифатли легионерлар кириб келса-ю, рақобат ошса. Футболчиларимиз ўз устиларида қўшимча ишласалар...

Қани энди... Барча ўйинлар “Спорт ТВ”да тўғридан – тўғри эфирга узатилса, клублар ўз матбуот хизматларига жиддий эътибор қаратишса...

Қани энди... Келишилган ўйинлар бўлмаса, учга-уч, тотализатор, олди сотдилар тўхтаса, бир мазза қилсак...

Қани энди... Фақат муаммолар ҳақида эмас, тўлқинланиб ажойиб ўтган тур ўйинлари ҳақида мунозаралар ўтказсак...

Қани энди... Футболчилар камида икки йиллик шартномага имзо чексалар-у, мураббийлар росмана ўз устида ишласалар...

Кани энди... Олий лига ҳакамларининг бари Равшан Эрматовдек бўлиб қолса...

Қани энди... Сайтимизда ҳамма иноқ бўлса, бир-бири билан футболни деб уришмаса, аввало оиласи учун яшаса, юртимизни равнақига ҳизмат қилса...

Қани энди.... ДАВОМИНИ “КОМЕНТЛАР”ДА КУТАМИЗ....

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика