"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди

Sherzod Nurmatov
23 дек 2025
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер Австрияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу ҳақда Австрия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

Австрия Бундеслигаси клублари бош мураббийлари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, 28 ёшли ярим ҳимоячи 51 очко жамғариб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Иккинчи ўринни ўтган йилги совриндор — "Лейпциг" футболчиси Кристоф Баумгартнер (16 очко) эгаллади, учинчи ўрин эса ҳозирда Белграднинг "Црвена Звезда" жамоасида тўп тепаётган ҳужумчи Марко Арнаутовичга насиб этди (15 очко).

Лаймернинг таъкидлашича, у бу мукофотни фақат эътироф эмас, балки қўшимча рағбат сифатида ҳам қабул қилади. Ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, бундай ютуқлар танланган йўлнинг тўғри эканини тасдиқлайди ва олға интилишга илҳомлантиради. 

Футболчи Австрия терма жамоаси сафида 55 та ўйинда қатнашган. У 2024/25 йилги мавсум "Бавария" таркибида 46 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди, шунингдек, мюнхенликлар билан Германия чемпионига айланди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: oefb.at