Пьяничнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди
18 ноя 2019 09:47
Янгиликлар
Пьяничнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди
Миралем аввалроқ Босния ва Герцеговина терма жамоасида жароҳат олгани айтилганди.
Миралем сонидаги жароҳат сабаб терма жамоа ихтиёридан кетганлиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ таъкидланишича, Пьянич 24 ноябрь куни “Ювентус” сафида “Аталанта”га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр бўлади. Боиси унда жароҳат аниқланмаган ва футболчининг мушакларида чарчоқ аломатлари кузатилган.
29 ёшли футболчи жорий мавсум “Ювентус” сафида 15 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар