

"АПЛда ўйнашни доим орзу қилганман. "Челси" таркибидаги илк ўйинимни интиқлик билан кутяпман. Бу жамоанинг ўйин услуби менга ёқади ва бу менга мос келади деб ўйлайман. Умид қиламанки, "Боруссия" мухлислари менинг қароримни тўғри тушунишади. Бор кучимни айнан "Челси"га бериб, ғалабаларда ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишга "Челси" мухлисларининг олдида ваъда бераман", - деди 20 ёшли америкалик.
"Челси" футболчини 64 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олди.



