UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  54 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  89 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Превью. Хитой - Сурия Янгиликлар

Превью. Хитой - Сурия

Теглар :  ХитойСурия
Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея ва Қатар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Сианда ҳам бизни жуда қизиқарли учрашув кутмоқда. Хитой Сурияни қабул қилади. Ҳозирча бу жамоалар биттадан очко жамғаришган. Хитойда ўтадиган беллашув қайсидир жамоанинг олдинга ўтишини таъминлайди. Дуранг қайд этилган тақдирда буни Суриянинг фойдасига ёзиб қўйса бўлади. Саралаш босқичи старт олишидан аввал гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилган жамоа ҳозирча бу гаплар нотўғри эканини исботлаяпти. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда сурияликлар ёмон таассурот қолдиришмади.

Аксинча, Хитой кутилган футболни намойиш эта олмаяпти. Аввалги турда Эрон билан уйдаги баҳсда негадир хитойлик ўйинчиларнинг ҳаракатлари қовушмади. Балки, ортиқча босим уларга салбий таъсир қилгандир? Бунга жавобни бугунги беллашув беради. Суперлига ва терма жамоага сарфланаётган катта миқдордаги пуллар ҳозир ўйин сифатини яхшилаб бермагани кўзга ташланмоқда. Меҳмонлар қарши ҳужумлардан унумлироқ фойдалана олишса, уларда зафар қучиш учун яхши имкониятлар юзага келади. Бирор жамоанинг биринчи голи ўйин тақдирини ҳал этиши мумкин. Гуруҳимиздаги беллашувларда айнан шундай ҳолатга гувоҳ бўляпмиз.

Жамоа юлдузлари: Зенг Зи - Умар Харбин


Хитой – Сурия
6 октябрь 2016. Сиан. "Shaanxi Province" стадиони. 16:35
Бош ҳакам:
Муҳаммад Тақи (Сингапур)


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика