UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Насаф" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Насаф"

Олий лига 23-турининг энг марказий ўйини Тошкентда "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтади.
«Пахтакор» – «Насаф»
17 октябрь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Ж.Саидов, Х.Шодмонов, И.Гармашов.
Назоратчи: И.Шарипов.

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 35 бора тўқнаш келишган. Шулардан 19тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 49:27 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 66 очкони, “Насаф” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Қаршида кечган ўйинда ҳисобни Жамшид Искандеров очганди. Бунга мезбонлар вакили Ҳамза Каримов жавоб қайтарганди – 1:1.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
10.05.2013 «Пахтакор» - «Насаф» 1:0
12.04.2012 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0
01.04.2011 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0
05.08.2010 «Пахтакор» - «Насаф» 2:0
29.04.2009 «Пахтакор» - «Насаф» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 14тасида “Пахтакор” зафар қучган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ушбу рақиб майдонидаги учрашувларда фақат бир марта ғалабага эришган (2001 йил). “Насаф” Тошкентда ўтган охирги 9та учрашувда гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика