UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  0 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  6 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  24 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  45 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Превью. "Пахтакор" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Динамо"

11 октябрь куни "Пахтакор" 19-турнинг кечиктирилган учрашувида "Динамо"ни қабул қилади.
Ушбу ўйин терма жамоа сафида "Пахтакор"нинг 7 нафар футболчиси Осиё ўйинларида қатнашгани сабабли қолдирилганди.

Самарқандликлар иккинчи даврани анча яхши ўтказишмоқда. Тачмурод Агамуродов бошқарувни қўлга олгач, "Динамо" ўтказилган 5 учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонди. Натижада жамоа аутсайдерлар қаторидан 8-поғонага кўтарилишга эришди. Тажрибали мутахассис "Динамо"да ижобий ўзгаришларни юзага келтирди.

Олий лигада жамоалар 41 бор тўқнаш келган. Уларнинг 32тасида "Пахтакор", 5тасида самарқандликлар зафар қучган. 4 баҳс дуранг билан якунланган. Жамоамиз 82 марта, "Динамо" эса 22 бор тўп киритган. Тошкентдаги 20 ўйиннинг 19тасида "Пахтакор" ютган бўлса, фақат бир бор, 2000 йил рақиб уйига 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Пойтахтдаги охирги 13 учрашувда рақиб атиги бир гол урган.

Ёшлар таркиблари беллашуви 10 октябрь, жума куни Қибрайдаги стадионда соат 15:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 11 октябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.


«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО»

Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Темур Галеев (Урганч), Акбар Пўлатов (Тошкент), Игорь Худойдотов (Тошкент).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика