UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  54 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912"

Бугун водий дербисида "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
30 октябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
 
“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида - 62:22. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 2 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг. Қўқонликлар ҳисобида ғалаба йўқлигини айтиб ўтдик.

Биринчи даврада Қўқондаги учрашувда “Нефтчи” зафар қучган. Дастлаб майдон эгалари вакили Нодир Қўзибоев ҳисобни очганди. Биринчи бўлимда Шукурали Пўлатов томонидан урилган гол ҳисобни тенглашишига хизмат қилган. Акмал Холматовнинг киритган тўпи “Нефтчи”га иродали ғалабани келтирганди – 2:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.09.2003 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:2
29.06.2002 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:3
29.10.2000 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:0
06.04.1999 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  5:1
04.04.1998 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг барчасида ғалабага эришган! Фарғонада ўтган охирги икки учрашувда “Нефтчи” рақиб дарвозасига 6тадан гол урган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика