UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  8 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  22 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

Превью. "Нефтчи" - "Насаф". Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Насаф".

Турнинг марказий ўйини Фарғонада бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши)

23 май. 18:00.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)

Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).


“Нефтчи” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. “Нефтчи” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида тенглик: 46:46. “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган, “Насаф” эса 47 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Насаф”нинг фарғоналиклар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

2014 йил дастлабки даврада “Насаф” ўз майдонидаги баҳсда ғолиб чиққан. Дастлаб фарғоналиклар вакили Руслан Мелзиддинов ҳисобни очганди. Бунга Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкян томонидан урилган голлар “аждарлар”га ғалаба келтирган – 2:1. Фарғонада ҳам “аждарлар” зафар қучишган. Азамат Алланиёзовнинг иккинчи бўлим бошидаги голи “Насаф”га 3 очко келтирган – 0:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Нефтчи» - «Насаф» 0:1
20.04.2013 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
28.10.2012 «Нефтчи» - «Насаф» 0:0
09.10.2011 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
21.10.2010 «Нефтчи» - «Насаф» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бўлиб ўтган 18та ўйиннинг 9тасида ғалабага эришган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. “Насаф” икки марта Фарғонадан уч очко билан қайта олган (2010 ва 2014 йиллар). Водийда ўтган охирги бешта баҳсда “Нефтчи” бу рақибни юта олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика