UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  3 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  1 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  3 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  11 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  3 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  9

Превью. "Нефтчи" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби биринчи давранинг охирги турини Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод)
1 июль 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), А. Калинин (Қарши), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Металлург” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий жамоасининг каттагина устунлигини кўрсатмоқда.

“Нефтчи” 36та ўйиндан 22тасини ютган. 8та баҳсда дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақибни 6 марта мағлуб этган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 71та гол киритган, бекободликлар 35 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 74 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 26ни ташкил этади. Водий клубининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 3:1га тенг.

Бир йил олдин биринчи даврада Бекободда ташкил этилган ўйинда битта гол урилганди. Биринчи бўлим ўрталарида Аббосбек Махсталиевнинг голи “Нефтчи”га сафарда ғалаба келтирганди – 0:1. Учрашувни “Нефтчи” 10 киши бўлиб тугатганди, ўшанда Шерзод Ҳакимов 50-дақиқада қизил карточка олганди. Фарғонада ҳам “Нефтчи” ғолиб бўлган. Дастлаб бекободликлар вакили Саиджон Абдужабборов ҳисобни очган. Бунга Сардор Раҳмонов ва Шерзод Ҳакимов жавоб беришган – 2:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

22.08.2015 «Нефтчи» - «Металлург» 2:1
20.09.2014 «Нефтчи» - «Металлург» 2:1
09.03.2013 «Нефтчи» - «Металлург» 0:1
09.08.2012 «Нефтчи» - «Металлург» 4:0
12.03.2011 «Нефтчи» - «Металлург» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” мезбонлик қилган ўйинларда “Металлург” фақат бир бор (2013 йил) ғалабага эришган. Битта баҳсда дуранг қайд этилган. Фарғона клуби ўз уйида 16 марта зафар қучган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика