UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  8 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Намангандаги янги стадионда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" тўқнашуви бўлиб ўтади.
«НАВБАҲОР» – «ПАХТАКОР»
2 октябрь 2014 йил. Наманган. "Навбаҳор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, М.Саидқосимов, Р.Серазетдинов, А.Мўминов.
Назоратчи: В.Валицкий.
 
Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 45 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 28 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 79та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 90 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки давранинг 9-туридан ўрин олган Тошкентдаги ўйинда мезбонлар зафар қучишган. Игорь Сергеевнинг тезкор голига меҳмонлар вакили Бахтиёр Ёқубов жавоб берганди. Учрашув тақдирини 90+4-дақиқада Боян Миладинович томонидан пенальтидан урилган гол ҳал қилганди - 2:1.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
08.11.2013 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:2
18.08.2012 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
14.10.2011 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0
04.04.2010 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
12.04.2009 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида ушбу рақибни 10 марта мағлуб этган. 8та учрашувда “шерлар” водийдан ғалаба билан қайтишган. Қолган 4та баҳсда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган.  Охирги икки йилда “Навбаҳор” ўз майдонида ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика