UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  1 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  2 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4

Превью. "Навбаҳор" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Водий дербисида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Нефтчи» (Фарғона)
15 август 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:  Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 47 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 24та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 73 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 47 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 84 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 45 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Биринчи даврадаги баҳс Қўқон шаҳрида ўтган. Унда Отабек Ҳайдаровнинг “Қўқон-1912” дарвозасига урган голи ягона бўлган – 1:0. Қизиғи Отабек иккинчи даврани айнан қўқонликлар сафида бошлади.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.03.2014 «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:1
10.08.2013 «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:1
16.06.2012 «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:0
20.06.2011 «Навбаҳор» - «Нефтчи» 0:2
29.05.2010 «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида ташкил этилган учрашувларнинг 9тасида уч очкони қўлга киритган. Тўққиз марта ғолиб аниқланмаган. Беш бор “Нефтчи” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Наманганда бўлиб ўтган охирги икки ўйинда бир хил 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика