UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  22 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  16 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  140 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  472 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Қизилқум" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Қизилқум"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Машъал" ўз уйида Юрий Лукин устозлик қилаётган "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Қизилқум» (Навоий)
27 август. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар
: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: В. Валцкий.
ПФЛУз вакили: Б. Ҳайдаров.
 
Бу икки клуб олий лигада 23 бора тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенг. Ушбу ўйинлардан 6 тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 11 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 30та гол киритган “Қизилқум” эса 28 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” ҳам, “Қизилқум” ҳам 29тадан очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Иккала жамоа бир қатор вазиятлар яратишган, бироқ ҳеч бир томон гол ура олмаган – 0:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.06.2012 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2
09.04.2011 «Машъал» - «Қизилқум» 0:0
29.05.2010 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2
30.10.2009 «Машъал» - «Қизилқум» 6:1
23.11.2008 «Машъал» - «Қизилқум» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Муборакда бўлиб ўтган 11 та учрашувида 2таси дуранг билан тугаган. Тўртта ўйинда “Машъал” ғалаба қозонган, яна бешта учрашувда “Қизилқум” сафардан уч очко билан қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика