UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  1 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  2 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  6 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  39 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  6 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  2 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  6

Превью. "Машъал" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Металлург"

Олий лиганинг 18-турида Бекободнинг "Металлург" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.

«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)
15 август 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

“Машъал” ва “Металлург” олий лигада жами 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. 7 учрашувда эса “Металлург” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда – 45:33. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 42 очкони, “Металлург” эса 27 очкони  қўлга киритган.

“Машаъл”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Металлург”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Биринчи даврада  Бекободда ташкил этилган баҳсда Сардор Расулов томонидан биринчи бўлимда урилган гол “Металлург”га муҳим ғалабани келтирганди – 1:0.

Муборакда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.06.2014 «Машъал» - «Металлург» 3:1
24.03.2012 «Машъал» - «Металлург» 2:1
31.07.2011 «Машъал» - «Металлург» 2:1
01.05.2010 «Машъал» - «Металлург» 1:1
30.06.2009 «Машъал» - «Металлург» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Муборакда 12та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 8тасида “Машъал” ғолиб бўлган. “Металлург” сафардан фақат бир марта (2002 йил) ғалаба билан қайтган. 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. “Машъал” охирги уч ўйинда бу рақибни ўз уйида уч бор мағлуб этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика