UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  1 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  6 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  3 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  1 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3

Превью. "Динамо" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Локомотив"

Олий лиганинг 5-тури Самарқандда "Динамо" - "Локомотив" ўйини билан бошланади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)  
16 апрель 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

“Динамо” ва “Локомотив” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 10та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 7 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 33:27. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

2014 йилдаги баҳсларда “Локомотив” ғалаба қозонган. Самарқандда кечган учрашувда Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Салим Мустафоев ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасига гол урган – 1:2. Тошкентда Илдар Маматказиннинг автоголи “темирйўлчилар”га уч очко тақдим этган – 1:0.  

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
06.06.2014 «Динамо» - «Локомотив» 1:2
29.09.2013 «Динамо» - «Локомотив» 1:0
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 6тасида “арслонлар” зафар қучишган. Икки марта (2012 ва 2014 йил) “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. “Динамо” майдонида икки бор дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика