UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  5 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Превью. "Бухоро" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 6-турида "Олмалиқ" клуби "Бухоро" меҳмони бўлади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
25 апрель 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Х.Рўзиев, Р.Фозилов, М.Маджидов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: Д.Роман.

“Бухоро” ва “Олмалиқ” олий лигада 12 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 7та ўйинда ғолиб бўлган, “Бухоро” 4 марта бу рақибни мағлуб этган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Олмалиқ” томонида - 24:13. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 13 очкога эга бўлган бўлса, “Олмалиқ” 22 очкони қўлга киритган.

“Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 6:1.

2014 йил Олмалиқда кечган ўйинда мезбонлар зафар қучишган. Сербиялик легионер Александр Алемпиевичнинг биринчи ва иккинчи бўлим бошида урган голларига бухороликлар сафида Жамолиддин Убайдуллаев жавоб берган – 2:1. Бухорода эса мезбонлар шу ҳисобда зафар қучишган. Жамолиддин Убайдуллаев ва Улуғбек Бақоевнинг голларига меҳмонлар сафида Санжар Шоаҳмедов жавоб қайтарганди – 2:1.

Бухорода бўлиб ўтган барча учрашувлар:
25.10.2014 «Бухоро» - «Олмалиқ» 2:1
20.04.2013 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:0
15.06.2012 «Бухоро» - «Олмалиқ» 0:1
09.04.2011 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:0
10.06.2009 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:3
04.10.2008 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 3тасида ғалаба қозонган. Қолган учта баҳсда“Олмалиқ” сафарда бўлишига қарамай рақибни таслим қилишга муваффақ бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика