UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  10 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Превью. "Бухоро" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Машъал"

Бугун "Бухоро" клуби ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Машъал» (Муборак)
25 сентябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Бу икки клуб олий лигада 27 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 9 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 41:27. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 27 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 45 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Биринчи даврада Муборакда бўлиб ўтган баҳсда жанговор дуранг қайд этилган. Бухороликлар сафида Богдан Хауши ва Жамолиддин Убайдуллаев, мезбонлардан Владислав Иванов ва Зоҳир Қўзибоев гол уришганди – 2:2.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:    
01.06.2014 «Бухоро» - «Машъал» 3:4
07.04.2012 «Бухоро» - «Машъал» 1:1
28.05.2011 «Бухоро» - «Машъал» 2:0
16.05.2009 «Бухоро» - «Машъал» 1:1
29.03.2008 «Бухоро» - «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухородаги ўйинларда мезбонлар 5 марта ғолиб бўлишган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган. “Машъал” ушбу рақиб майдонидан уч марта сафардан ғалаба билан қайтган. Сўнгги икки учрашувда “Бухоро” ўз уйида бу рақибни енга олмаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика