UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  39 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Превью. "Андижон" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Насаф"

Бугун олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.
«Андижон» (Андижон) – «Насаф» (Қарши)
23 май. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

“Андижон” ва “Насаф” ва олий лигада жами 30 бора тўқнаш келган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда.  Шу кунга қадар “аждарлар” 18та ўйинда ғалаба қозонишган. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” бугунга қадар “Насаф” 5 марта мағлубиятга учратган. “Насаф” 73та гол киритган, “Андижон” эса қаршиликлар дарвозасини 42 бора аниқ нишонга олган. “Насаф” ўзаро ўйинларда 61 очко ишлаб олган бўлса, “бургутлар”да ушбу кўрсаткич 22 тага тенг.

“Насаф” ўзаро ўйинларда “Андижон" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:1 га тенг бўлса, “Андижон”да бу кўрсаткич – 6:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Андижон” биринчи лигада иштирок этган. Шу боис ушбу жамоалар ўртасидаги охирги ўйинлар 2012 йил бўлиб ўтган. Ўша йил "Насаф" ҳар иккала баҳсда ғалаба қозонган. Қаршидаги баҳсда Шухрат Мирхолдиршоев, Артур Геворкян, Иван Бошкович ва Андрей Переплеткин ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишганди - 4:0. Водийдаги учрашувда эса жами 7та гол урилган. "Бургутлар" таркибида Алишер Тўхтасинов, Даврон Турсунов ва Акмал Жўрабоев тўп киритган. "Аждарлар"дан Артур Геворкян (иккита), Владимир Шишелов ҳамда Жаҳонгир Жиямуродов ўз номларини таблога ёздириб қўйишганди - 3:4.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
05.10.2012  «Андижон» – «Насаф»  3:4
05.11.2011  «Андижон» – «Насаф»  0:4
12.09.2010  «Андижон» – «Насаф»  1:0
30.10.2009  «Андижон» – «Насаф»  2:2
18.10.2008  «Андижон» – «Насаф»  3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 4 бор ғалаба қозонган, “аждарлар” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд. Қолган 6 ўйин дуранг ҳисоби билан тугаган. Андижонда бўлиб ўтган сўнгги 2та ўйинда “Насаф” ғалаба қозонган, ҳар иккала учрашувда ҳам Қарши клуби 4тадан гол урган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика