

Манчестерликлар Погбага 2025 йилга қадар юқориланган маош билан шартномани узайтиришга тайёрлар. Унинг ҳозирги маоши ойига тахминан 300 минг еврони ташкил этади. Аммо, ярим ҳимоячининг янги таклифни кўриб чиқиш эҳтимоли кам.
ПСЖ франциялик футболчи учун "қизил иблислар"дан оладиган маошидан икки баравари миқдоридаги шартнома тайёрламоқда. Поль Погбанинг Оле Гуннар Сульшер жамоаси билан келишуви келаси ёзда якунига етади.



