UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  0 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  3 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4

Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас" Янгиликлар

Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба дисквалификация муддати қисқартирилгани ҳақида гапирди.

Аввалроқ футболчи 4 йилга четлатилган, бироқ кейинроқ ушбу муддат 18 ойгача камайтирилиши оқибатида хавбек 2025 йил март ойида майдонга туша оладиган бўлди.

Мен [CAS қарорирдан] жуда мамнунман. Мен ҳеч нима қилмадимку – қайси айбим учун тўрт йил жазо тайинланиши керак? Энди яна севимли ишим билан машғул бўла оламан. Табиийки, мен у [Дидье Дешам] билан гаплашдим. У доим ёнимда турди ва мени қўллаб-қувватлади. Ундан қаттиқ миннатдорман. Менга иккинчи имконият берилгандек, қўлимдан олиб қўйилган нарсамни қайтариб беришгандек. Бу ҳаётимнинг янги саҳифаси. Яқинда март ойи келади ва мен буни интиқлик билан кутяпман.

Фаолиятимни Лига 1да давом эттириш имкониятим борми? Мени ҳозир ҳам клубим бор, мен фақатгина майдонга қайтишни ва юзага келган вазиятдан чиқишни ўйлаяпман. Бироқ эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас.

Бўлажак жаҳон чемпионатида ўйнашни истармидим? Менинг асосий вазифам – бу, авваламбор, спорт формамни тиклаш, чунки мен узоқ вақт майдондан ташқарида эдим. Ҳозир мен фақатгина футбол майдонига қайтишни хоҳлайман. Терма жамоада ўз клубларида яхши ўйин кўрсатаётган йигитлар бор ва миллий терма таркибига кириш фақат ўзимга, ўйинимга боғлиқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика