"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади

Mirjalol Normatov
21 мар 2026
"Ливерпуль" ушбу мавсум АПЛнинг 10 ўйинида мағлуб бўлди.

Бугун Арне Слот шогирдлари АПЛнинг 31-тури доирасида "Брайтон" майдонида ютқазди. Шу орқали "қизиллар" мавсумдаги 10-мағлубиятини қабул қилиб олишди. "Ливерпуль" сўнгги марта 2015/16 йилги мавсумда 10 марта мағлуб бўлган ва ўшанда жамоа 8-ўринда қолиб кетганди.

Айни дамда "Ливерпуль" 31 ўйинда 49 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 5-қаторда бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia