Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум
14 мар 10:12
Янгиликлар
Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум
Турин "Ювентус"ининг бош мураббийи Лучано Спаллетти клуб билан шартномани узайтиришга яқин турибди.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, томонлар шартларнинг асосий қисмини келишиб бўлган ва ҳозирда сўнгги деталларни муҳокама қилмоқда.
"Ювентус" раҳбарияти Спаллетти билан янги шартнома масаласини миллий терма жамоалар ўйинлари учун март ойидаги пауза вақтида ҳал қилишни режалаштирмоқда.
Спаллетти "Ювентус"ни ўтган йилнинг кузидан бери бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида туринликлар 28 та ўйин ўтказиб, 15 та ғалаба қозонган, 6 та мағлубиятга учраган ва 7 марта дуранг қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар
Кегинги йили Гвардиола келади