UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  0 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  2 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  14 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда"

Теглар :  "Пахтакор"
"Шаржа" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббийи Питер Хюистра ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов иштирок этди.

Хюистра: - Бизни уч кун ичида "Шаржа" билан ўтадиган икки ўйин кутмоқда. Бундай қисқа муддатда бир рақиб билан тўқнаш келишни ўзига хос ҳолат деб айтиш мумкин. Жамоалар учун қизиқарли тўқнашув бўлади. Биз ўйинга яхши тайёрланяпмиз. Рақибнинг аввалги беллашувларини таҳлил қилиб чиқдик. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

"Шаржа" гуруҳда тўрт очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шу сабабли бу жамоани учрашувдан аввал устунликка эга деб ҳисоблайман. Уларда яхши жамоа шаклланган, савияли футболчилари бор.

Жамоалар учун ҳақиқий синов тўртинчи ўйиндан бошланади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тетик ҳолда сақлаш, руҳий тайёргарлиги устида ишлаш осон бўлмайди. Шунинг учун бутун жамоа, мураббийлар штаби учун қизиқ давр. Рамазон ойи экани сабабли жамоани тетик ушлаб туришда кўп ишлаш керак.


Рашидов: - Эртага қизиқарли футбол бўлади. "Шаржа" яхши жамоа, лекин биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ютуқ билан гуруҳда пешқадамга айланиб олишни хоҳлаймиз. Бу беллашув деярли олти очколик тўқнашувга айланади. Мақсадимиз фақат ғалаба.

"Жазира"да ўйнаган пайтим "Шаржа" кучайиб, чемпионга айланганди. Лекин энди "Пахтакор"да ўйнаяпман. Бу Чемпионлар Лигаси, умуман бошқа мусобақа. Биз ўзбек футболининг кучини кўрсатишни истаймиз. Жамоадошларим билан бор кучимизни берган ҳолда ютуққа эришишни истаймиз.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика