UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  3 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  5

"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди Янгиликлар

"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Арқадағ" футбол клуби аъзоларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Туркманистоннинг "Ватанга муҳаббати учун" медали билан клуб директори Арсланмират Аманов, бош мураббий Владимир Байрамов, жамоа мураббийи Ахмет Аллабердиев, дарвозабонлар мураббийи Павел Матус ва катта маъмур Константин Григорянц тақдирланди.

Клубнинг 10 нафар футболчиси ҳам нуфузли давлат мукофоти билан тақдирланди: дарвозабон – Расул Чариев, ҳимоячилар – Гуйчмират Аннагулиев ва Мекан Сапаров, ярим ҳимоячилар – Ахмет Атаев, Велмират Баллаков ва Мирза Бекназаров, ҳужумчилар – Язғилич Гурбанов, Дидар Дурдиев ва Бегенч Акмаммедов.

"Андижон" 17 сентябрь куни ОЧЛ 2 доирасида "Арқадағ" майдонига сафар уюштириб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика