Пенальти бормиди? Собиқ ҳакам бунга жавоб берди
23 фев 2020 13:26
Янгиликлар
Пенальти бормиди? Собиқ ҳакам бунга жавоб берди
Собиқ ҳакам Андухар Оливер ЛаЛиганинг 25-тури доирасидаги "Леванте" - "Реал" учрашувидаги баҳсли вазият ҳақида гапирди.
Учрашувнинг 47-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Хосе Кампаньянинг қўлига тўп теккани учун меҳмонлар пенальти сўрашди. Бироқ бу паллада 11 метрли стандарт қўйиб берилмади.
"Ҳеч нима бўлмади. Бу вазиятда ҳужумчи ҳеч нимани кутмаганди. Ундан ташқари, қўл ҳам табиий бўлмаган ҳолатда эмас. Демак, ҳакам тўғри қарор қабул қилди", - деди Андухар Оливер.
Ушбу мағлубият натижасида "Реал" турнир жадвалида "Барселона"дан ортда қолиб кетди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар