UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди  3 13:18"Бешиктош" қозоғистонлик футболчини трансферга қўяди  0 12:50Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"  2 12:32Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти ФА U-16дан йирик ҳисобда устун келди  0 12:10"Реал" учта трансферни амалга оширади  10 11:47Артета Гвардиолага раҳмат айтди  4 11:23УЕФА "Арсенал" дарвозасига берилган пенальтининг бекор қилиниши бўйича баёнот берди  8 10:47Анчелотти мавсум якунланмасдан ишдан олиниши мумкин  5 10:18Пролига. Бугун «Олимпик» дербиси бўлиб ўтади  0 09:48МЮ жорий мавсум ушбу натижага эришган ягона жамоа  5 09:20Зотеев кечаги мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  37 08:51Расман. Ла Лигадан кейинги мавсум 5 та жамоа EЧЛда иштирок этади  16 08:23ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  3 07:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  24 07:30Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади  3

Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз" Янгиликлар

Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"

Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (2:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

"Суперлигадаги дастлабки ўйинимизни ўтказдик. Сўнгги икки ҳафта давомида кўп ўйинларда иштирок этдик, шу сабабли, бугун чарчоқ аломатлари сезилди. Биз тўп билан кўп муомала қилдик, аммо натижага эришишга қийналдик. Жамоам имкон қадар ҳаракат қилди, кўплаб зарбалар берди. Гол уришга роса ҳаракат қилдик. Бундай ўйинларни кўриб чиқиб, кейинги баҳсларда бундай қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоаси бугун чиройли ўйин кўрсатди. Олдимизда кичик танаффус бор. Ушбу паузада имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўрамиз" - деди португалиялик мутахассис бугунги баҳс ҳақида.

- Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди дедингиз. Ушбу муаммони ҳал этиш учун ротация қўл уриш керак эмасмиди? Масалан, "Пахтакор"нинг асосий футболчилари ФИФА кунларида ҳам дам олишмайди, улар терма жамоа йиғинига йўл олишади...

- Мен имкон қадар ҳаракат қилдим. Тўғри, бизнинг мақсадимиз бундай эмас эди. Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз. Бугун майдонга тушган барча футболчи, майдондаги ўз вазифасини билар эди. Масалан, терма жамоага чақириладиган футболчиларимиз ҳам бор. Биз бундан ҳам келиб чиқиб қарор қабул қиляпмиз. Масалан, бир футболчига имкон бериб, уни дарҳол захирага олсам, яхши бўлмайди. Охиригача имконият бериб кўриш керак.

Биз ўйин давомида ҳам ўз схемамизни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Айрим футболчилар билан бўш зоналарни ёпишга интилдик. Рақибнинг сўнгги чизиғига кўпроқ босим ўтказдик. Биз ўз йўлимизда давом этамиз. Янада сифатлироқ ўйин намойиш этиш бизнинг мақсадимиз.

- "Пахтакор" ОЧЛдаги кучли рақибларга қарши ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлганди ва рақиб дарвозасини ишғол эта олган эди. Бугун жамоангиз ОКМКнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўта олмади. Деярли хавфли ҳужумлар кўрмадик. Голли вазиятлар ҳам бўлмади. Ҳужумдаги бундай суст ўйинга нима сабаб бўлди?

- Биринчи голни ўз хатомиз туфайли ўтказиб юбордик. Биз фақат ўзимизнинг ўйинимиз эмас, бошқа жамоаларни ҳам ўрганишимиз керак. Футбол учрашувида икки жамоа иштирок этади. Фақат "Пахтакор"нинг ўйинига қараб бутун ўйинга баҳо бериш нотўғри. Бизнинг асосий мақсадимиз, тартибли ўйин намойиш этиш ва керакли вазиятда гол уриш эди. Бугунги ўтказиб юборган голларимиз бизни қийин аҳволга солиб қўйди.

- Ироқлик Башар Ресан бугун қайдномадан жой олмади. Ресан аввалги учрашувларда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтираётган эди. Ресан нега қайдномага киритилмади? Футболчида жароҳат бормиди?

- Башар кеча ўзини ёмон ҳис қилди. Бугун унинг ҳолати янада ёмонлашди. Шу сабабли унинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдиришга ҳаракат қилдим.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

+9   
17 мар 02:02:22
F.K.N.
Чарчаб қолишган бўлса иккинчи турниям номалум муддатга қолдиртириб бирйўли бир икки ойдан кейин беш ё олтинчи турдан ўйнашлариз керак эди жаноб мураббий.
+5   
17 мар 02:29:21
Кодир
Адашетган булай лекин педроми медроми ким булсаям факат чой дамлайдиган жин шекили бу таркибдан сал бошкачароги бн максим шатскикди пахтакори яхширок уйнарди утган йили асосан ешлар бн уйнаганди шундаям бунчали эмасди гол урарди пахтакор
+3   
17 мар 01:45:17
SHAKHRISABZ
14 KUNDA 2 TA UYIN. CHARCHOQ ALOMATI??? ASLIDA PAHTAKOR URTAMIYONADAN PAST DARAJADAGI KLUB. BARIBIR CHEMPION BULAVERADI, BULAVERADI.....
+2   
17 мар 01:53:41
Google User
Mirjalol Qosimov professional trener. Buniyam inobatga olinglar. Keyin, futbolchilarni charchagani bor gap
   
18 мар 21:53:27
Бахтиёр Ашуров
SHAKHRISABZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
14 KUNDA 2 TA UYIN. CHARCHOQ ALOMATI??? ASLIDA PAHTAKOR URTAMIYONADAN PAST DARAJADAGI KLUB. BARIBIR CHEMPION BULAVERADI, BULAVERADI.....
Насафни ҳар мавсум сўнгида дами чиқиб кетса. Пахтакорда нима айб? Яхшиям Пахтакор раҳбарияти ўтган йили жамоа тозалаш ишлари билан машғул бўлишди. Бўлмасам насаф қачон чемпион бўларди!
   
17 мар 19:07:06
Уз.
Давомий бусин
   
17 мар 13:46:16
mirabzal
Пахтакор бу йилам хич нарса киломиди бу тренер факат шатскийеи тактикасида уйнатвотти камандани бохонаям бир хил
   
17 мар 10:22:25
Кодир
O'ZBEK futbol fanati фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хали уйнлар олдинда битта уйнга караб фикр билдириш керемас , шунакаям эзма буласанми , футболчилар гол урмаса мурабий айбдор эмаску
Сан кимсан бор народа уйна сандан сураб езишим керемиди тупурдим сандакаларди аклига тушиндингми садака бир тийинга кимат акллилар купайиб кетган аклини узинга ишлатгин муомиленга сани
   
17 мар 10:21:56
Кодир
O'ZBEK futbol fanati фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хали уйнлар олдинда битта уйнга караб фикр билдириш керемас , шунакаям эзма буласанми , футболчилар гол урмаса мурабий айбдор эмаску
Сан кимсан бор народа уйна сандан сураб езишим керемиди тупурдим сандакаларди аклига тушиндингми садака бир тийинга кимат акллилар купайиб кетган аклини узирга ишлатгин муомиленга сани
   
17 мар 06:15:17
Жалоладдин Мухаммадович✈
Ўйин ларда мураббийлар имзос кўриниб турбд
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика