

Италия гранди "Милан" "Реал" дарвозабони Андрей Лунинни Меньянга ўринбосар деб билмоқда ва бу ёзда украиналик футболчи билан шартнома имзолашга тайёр.
"Defensa Central" нашрининг хабар беришича, "россонери" трансфер учун тахминан 8-10 миллион евро сарфлашга тайёр, аммо битта муҳим омил музокараларни мураккаблаштириши мумкин.

Лунин — энг жозибадор вариантлардан бири: у йирик мусобақаларда ўйнаш тажрибасига эга, аммо "Реал"да захира ўйинчиси бўлиб қолмоқда. Асосий тўсиқ унинг клуб билан 2030 йилгача амал қиладиган узоқ муддатли шартномаси.
"Реал" Луниннинг салоҳиятини юқори баҳолайди ва уни бепул қўйиб юбормайди.



