"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади
17 ноя 2025 16:07
Янгиликлар
"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади
"Барселона" ҳимоя марказининг чапида ўйнайдиган футболчи қидирмоқда.
Испания гранди ёзда Иньиго Мартинеснинг кетиши билан юзага келган бўш ўринни тўлдиришга қатъий қарор қилган.
"Barca Universal" маълумотларига қараганда, "Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Нико Шлоттербек Каталония жамоасининг хоҳиш-истаклари рўйхатида биринчи ўринда турибди.
Бош мураббий Ханси Флик уни ҳимоя чизиғи учун идеал номзод деб билади ва немис футболчисининг келишини интиқлик билан кутмоқда.
Таъкидланишича, молиявий жиҳатлар ҳар қандай этимолий келишувда ҳал қилувчи омил бўлади. "Барселона" Шлоттербекнинг маош бўйича талаблари клубнинг ҳозирги иқтисодий аҳволи учун жуда юқори бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Ўхшаш янгиликлар
01:50
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди 33
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар