Педри "Барселона" футболчиларидан иборат рамзий термасини тузди
27 мар 2022 18:40
Янгиликлар
Педри "Барселона" футболчиларидан иборат рамзий термасини тузди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри "кўк-анорранглилар" футболчиларидан иборат ўз рамзий термасини тузиб чиқди.
"Дарвозада тер-Штеген. Ўнг қанот ҳимоясида Дани Алвес - у менинг энг яқин дўстим. Ҳимоя марказида Пике ва Эрик Гарсия. Ўнг қанотда эса Жорди Альба. Ярим ҳимоячилар: Бускетс, Роналдиньо ва Хави. Ҳужумга Месси ва Иньестадан ташқари, "Барселона"да ўйнамаган бўлса-да, Криштиану Роналдуни қўяман", - деди Педри.
Ушбу мавсумда "Барселона"нинг 19 ёшли футболчиси барча турнирларда 18 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар