

"Дарвозада тер-Штеген. Ўнг қанот ҳимоясида Дани Алвес - у менинг энг яқин дўстим. Ҳимоя марказида Пике ва Эрик Гарсия. Ўнг қанотда эса Жорди Альба. Ярим ҳимоячилар: Бускетс, Роналдиньо ва Хави. Ҳужумга Месси ва Иньестадан ташқари, "Барселона"да ўйнамаган бўлса-да, Криштиану Роналдуни қўяман", - деди Педри.
Ушбу мавсумда "Барселона"нинг 19 ёшли футболчиси барча турнирларда 18 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.



