UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  2 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  2 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  50 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7

"Пахтакор" Туркияга жўнаб кетди Янгиликлар

"Пахтакор" Туркияга жўнаб кетди

Навбатдаги мавсумга таёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўқув-машғулот йигини ўтказиш учун иккинчи Туркия йиғинига жўнаб кетди.
Жамоа аъзолари  Анталия шаҳридаги "Rixos Lares" меҳмонхонасида истиқомат қилиб, машғулотлар ўтказадилар.

Жамоа делегацияси 38 кишидан иборат бўлади. 26 нафар футболчига 12 нафардан иборат гуруҳ ҳамроҳлик қилади. 15 февраль куни манзилга етиб борган вакилларимиз, меҳмонхона қошидаги майдонда кечки машғулот ўтказдилар.28 февралгача давом этадиган йиғин доирасида 4 та  назорат ўйини ўтказилиши режаланган. Биринчи ўйин 18 февраль куни Россия премьер лигаси вакили "Краснодар"клубига қарши бўлиб ўтади. Қолган 3 учрашувдаги  рақиблар  ҳақида сайтимизда маълумот бериб борилади.

Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати қуйидагича:

Дарвозабонлар - Никита Рибкин, Акмал Турсунбоев.

Ҳимоячилар - Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Тимур Толипов, Камолиддин Тожиев, Егор Кримец, Иброхим Абдуллаев, Достон Ибрагимов, Мухсин Убайдуллаев, Боян Миладинович.

Ярим ҳимоячилар - Владимир Козак, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов, Станислав Андреев, Жамшид Искандаров,  Кахи Махарадзе, Аббос Махсталиев, Жамшид Болтабоев, Жавохир Сохибов.

Ҳужумчилар - Анвар Ражабов, Анвар Солиев, Игорь Сергеев, Абдул Азиз Юсупов, Тимур Ҳакимов.
 

Клуб вакиллари - Самвел Бабаян (клуб менежери), Дражен Дукич (мураббий), Андрей Шипилов (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Виктор Жалилов (жамоа бошлиғи), Григорий Колосовский (мураббий), Умид Баҳромов (шифокор), Фарҳод Абдуқодиров (илмий ёрдамчи), Анвар Бисеров (массажчи), Шавкат Ерёмин(массажчи),  Даврон Саидов (маъмур), Ҳикмат Тошмирзаев (маъмур), Ҳожиакбар Шарапов (оператор).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика