UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  0 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  3 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  5 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  60 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия Янгиликлар

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар жарима майдони ичида меҳмонларнинг 21-рақамли футболчиси тўп учун курашда майдонга йиқилади. Бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган эди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Шунингдек, учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонларнинг 88-рақамли футболчиси меҳмон жамоа мухлисларига қарата тош улоқтиради. Футболчининг ушбу ҳаракатлари қизил карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу вазиятда "Пахтакор" футболчисини спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун майдондан четлаштириши керак эди.

Бундан ташқари, учрашувнинг 90+3-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида "Пахтакор"нинг 88-рақамли ва "Навбаҳор"нинг 22-рақамли футболчилари тўп учун курашган вақтда тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегади. Ушбу ҳолатда иккала футболчи ҳам тўп учун курашаётган бўлган ва бу каби ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиши сифатида қайд этилмайди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув ҳакамлари ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика