Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ

Khoja
25 май 2025, 11:00
“Брайтон“ вингери Каору Митома фаолиятини Германияда давом эттиради.

Футболчи “Бавария“ билан деярли келишувга эришди. Япониялик футболчи немис грандига розилик берган. Ушбу трансфер “Бавария“ учун 70 миллион еврога тушади.

Аввалроқ, Митома “Ал Насср“дан тушган таклифни қабул қилмаганди. У жорий мавсум АПЛда 35 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 3 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sport24.ru