UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  2 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар барча режаларни яхши бажаришди дейиш мумкин. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида кечди. Тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Буни уддаладик ва беллашув давомида ҳужумкор футбол кўрсатдик. Тайёргарлик жараёнида режалаштирган жиҳатларни амалга оширдик", - деди Камолиддин Тожиев.

- Бош мураббий Педро Морейра жамоадан кетдими?
- Буни клуб раҳбариятига берсангиз тўғри бўларди. Ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат.

- Алижоновнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Менимча жиддий эмас, кўриниб турибди оёғига бутсанинг таги билан зарба беришган.

- Ҳужумчи Риаскосни чап қанотда синаб кўрдингизми?
- У асосан чап ва ўнг қанотларда ўйнайди. Бизнинг тактикамизда шу жойда ўйнамоқда.

- Ҳисобдан келиб чиқсак "Қизилқум" осон таслим бўлгандек туюлди. Сизнинг фикрингиз қандай?  
- Мезбонлар осон таслим бўлишди деб ўйламайман. Улар охиригача курашишди. Бошида пенальтидан гол урдик, иккита голни эса учрашув охирида урдик.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика