UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  11 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  22 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5

"Пахтакор" - "Бухоро". Превью Янгиликлар

"Пахтакор" - "Бухоро". Превью

Суперлиганинг 24-турида мухлислар Тошкентда “Пахтакор” ва "Бухоро" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.

Юқори олтиликдан ўрин олган жамоалар ўртасидаги ҳар бир беллашув совриндорлар номини аниқлашда катта аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳар бир ўйиннинг қиймати жуда юқори кўриниш олган. Охирги йилларда ушбу жамоалар тўқнашуви кескин курашлар остида кечмоқда. Чемпионатлар доирасида клублар 52 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 36 беллашувда зафар қучишган, 7 ўйинда "Бухоро" ғолиб чиққан. 9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган.

“Пахтакор” 109 гол уриб, дарвозасидан 35 тўп олиб чиққан. Тошкентдаги ўйинларнинг 23тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг ва фақат бир бор меҳмонлар ғалабаси кузатилган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2005 йил қайд этилган. Бухорода “Пахтакор” 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Беллашувни сариқ карточкалар сабабли "Бухоро"дан Азиз Ибрагимов ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Бухоро" ўртасидаги учрашув 22 сентябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика