"Пахтакор" бугун "Милан" билан ўйнайди
31 янв 2019 14:32
Янгиликлар
"Пахтакор" бугун "Милан" билан ўйнайди
Минскдаги халқаро мусобақада иштирок этаётган "Пахтакор" жамоасининг 2005 йилларда таваллуд топган футболчилари бугун "қизил-қоралар"га қарши баҳс олиб борадилар.
Собиқ футболчи Фарҳод Нишонов қўл остида тарбияланаётган ёш пахтакорчилар, мусобақада "Янтарь", СШОР-8 жамоаларини мағлубиятга учратди ва гуруҳнинг сўнгги ўйинида "Динамо" Киевга 1:0 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа Минск Кубогининг 1/4 финалида "Милан" ва "Пахтакор" клубларининг тарбияланувчилари ўзаро баҳс олиб борадилар.
4-8 февраль кунлари шу мусобақанинг 2006 йилларда тарбия топаётган футболчилар ўртасидаги мусобақасида Леонид Кошелев бошчилигида "Odil Junior" жамоаси қатнашади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар