"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади
04 фев 03:13
Янгиликлар
"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади
Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда "Милан" сафарда "Болонья" меҳмони бўлди ва йирик — 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ўйиннинг асосий воқеалари:
20-дақиқада ярим ҳимоячи Адриен Рабьонинг узатмасидан сўнг англиялик Рубен Лофтус-Чик ҳисобни очди.
39-дақиқада Кристофер Нкунку ўзи ишлаган пенальтини бехато амалга ошириб, орадаги фарқни оширди.
Иккинчи бўлим бошида (48-дақиқа) Рабьо ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Массимилиано Аллегри шогирдлари очколарини 50 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олишди. Айни дамда "россонерилар" пешқадам "Интер"дан 5 очкога ортда қолишмоқда. 30 очкога эга "Болонья" эса 10-ўринда қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар