UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  0 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  9 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди

"Пахтакор" Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат беллашуви ўтказди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор" мураббийлар штабининг собиқ аъзоси, ўзининг эски қадрдони Андрей Шипилов бошчилигидаги "Металлург"га қарши "шерлар"ни майдонга олиб тушди.

Жамоалар дастлаб асосий таркиб билан 35 дақиқадан иккита тайм ўтказишди.

Дастлабки назорат ўйинида Акмал Шораҳмедов томонидан киритилган гол "шерлар"га ғалаба келтирди. Жалолиддин Машариповнинг қанотдан ошириб берган тўпини "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси дарвозага аниқ жойлаб қўйди - 1:0.

Шундан сўнг дастлабки беллашувда бошқа гол киритилмади. "Пахтакор" сафига янги келиб қўшилган португалиялик ҳужумчи "шерлар" таркибида ўзининг норасмий дебютини ўтказди. Шуни қайд этиш керакки, ҳужумчи мазкур баҳсда яққол ажралиб турмади. Ҳаракатларидан Гонсалвешнинг жисмоний ҳолати ҳали оптимал даражада эмас. Шунингдек, унга етарлича вазиятлар ҳам яратиб берилгани йўқ.

Ўйин асосан яккакурашларга жуда бой тарзда кечди.

Назорат ўйини.

"Пахтакор" - "Металлург" 1:0

Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов.

Гол: Акмал Шораҳмедов (40)

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Ростин Гриффитс, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.

"Металлург"
: Зафар Сафоев, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Шерзод Файзиев, Дилёрбек Эрматов, Ислом Исоқжонов, Шаҳзод Шайманов, Жасур Ҳасанов, Алишер Зиявутдинов, Нодир Мавлонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Достон Турсунов, Муҳаммад Исаев, Павел Пуришкин.

Айни пайтда жамоалар бошқа таркиб билан иккинчи учрашувни ўтказишмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика